date

Yandex «Тунги музей» акцияси учун сунъий интеллектли кулонларни тақдим этди

Yandex «Тунги музей» акцияси учун сунъий интеллектли кулонларни тақдим этди

Москвада бўлиб ўтадиган «Тунги музей» акцияси доирасида Yandex компанияси ташриф буюрувчилар учун махсус технологик ечимларни тайёрлади. 16-май куни меҳмонлар «Алиса AI» нейротармоғи ёрдамида музей экспонатлари ҳақида батафсил маълумот олишлари ва қизиқарли саволларига жавоб топишлари мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания ушбу тадбир учун махсус сунъий интеллектли кулонларни ишлаб чиқди. Уларни смартфонга яқинлаштириш орқали фойдаланувчилар дарҳол нейротармоқ билан чатга ўтиб, оқшом давомида ўтказиладиган барча тадбирлар ҳақида маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, 12 та музей майдончасидаги QR-кодлар орқали санъат асарларининг кўзга ташланмайдиган деталлари ҳақида билиб олиш имконияти яратилади.

Москва музейи ва А. С. Пушкин номидаги давлат музейида «Алиса AI» билан жиҳозланган махсус фотозоналар ташкил этилади. У ерда нейротармоқ фотосуратларни экспонатлар услубида қайта ишлаб, масалан, инсон қиёфасини антик ҳайкалга айлантириб беради. «Proмптхаб» платформасида эса жонланган расмлар танлови ўтказилиб, ғолибларга Yandex Станция қурилмалари совға қилинади.

Космонавтика музейида эса Yandex Станция қурилмалари кўргазмаси очилади. Унда технологияларнинг космосни забт этишдан тортиб сунъий интеллект давригача бўлган ривожланиш тарихи намойиш этилади. Ташриф буюрувчилар ақлли колонкаларнинг ички тузилиши билан яқиндан танишишлари ва космонавтика бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Yandex «Тунги музей» акцияси учун сунъий интеллектли кулонларни тақдим этди