Huawei Мате 80 смартфонлари савдоси 6 миллион донага етди

Huawei Мате 80 туркумидаги смартфонлар бозорда юқори талабга эга бўлиб, уларнинг умумий сотув ҳажми 5,92 миллион донадан ошди ва тез орада 6 миллионлик маррани забт этиши кутилмоқда. Huawei Мате 80, 80 Pro, 80 Pro Max ҳамда 80 RS Ултимате Десигн моделларидан иборат ушбу туркум 2025-йил 25-ноябрда тақдим этилган бўлиб, 28-ноябрдан бошлаб сотувга чиқарилган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Статистикага кўра, энг катта талаб стандарт Мате 80 моделига тўғри келмоқда. У ўзининг флагман хусусиятлари ва ҳамёнбоп нархи эвазига икки ой давомида энг кўп сотилаётган смартфон мақомини сақлаб қолмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши билан бирга, қимматроқ бўлган Pro ва RS версияларига ҳам қизиқиш сезиларли даражада ортди.
Техник жиҳатдан смартфонлар кучли процессорлар билан жиҳозланган. Базавий Мате 80 Кирин 9020 чипида ишласа, қолган моделлар Кирин 9030 ва 9030 Pro платформаларида фаолият юритади. Хусусан, Мате 80 Pro модели оператив хотира ҳажмига қараб икки хил — 12 GB (Кирин 9030) ва 16 GB (Кирин 9030 Pro) вариантларда тақдим этилган.
Янги туркум ўзига хос инновациялари билан ҳам ажралиб туради. Мате 80 серияси оператор тармоқларига уланмасдан, 700 MHz частотада фавқулодда алоқани амалга ошира оладиган илк смартфонлардир. Шунингдек, қурилмалар БеиДоу тизими орқали сунъий йўлдошли хабар алмашиш ва МееТиме иловаси орқали тасвирларни узатиш имкониятини қўллаб-қувватлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!