Россиянинг Новосибирск биологлари қон босимини пасайтирувчи махсус нано-заррачаларини яратишди. Ушбу препраратни гипертония хасталигига чалинган каламушларда синаб кўришди. Бу ҳақда РИА Новости хабарига асосан Sof.uz нашри маълум қилмоқда.
“Бизнинг препаратимиз нано-заррачалар ва ДНКнинг қисқа молекулалари комплексидан иборат. Биринчилар иккинчиларнинг ҳужайраларга киришига кўмаклашади. У ерда улар РНК матрицаси билан боғланиб, оқсил пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Шу туфайли ҳужайрадаги рецепторлар сони кўпаймайди ва қон босими кўтарилмайди”, - деди Новосибирск давлат университети вакили Ася Левина.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, юрак қон-томир касалликлари, жумладан, инфаркт ва инсульт глобал даражада инсон ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар йил бу касалликлардан 17 миллионга яқин инсон ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг аксариятида қон босимининг ошиши кузатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди