Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Давлат раҳбарига кўра, мамлакатда ўтган 3 йилда 157 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди. Ўқувчилар сони 5 822 000, ўқитувчилар эса 443 000 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 70 фоизи аёллар. Сўнгги йилларда 13 000 нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.
Президент қайд этганидек, «Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди».
— Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим. Вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради, — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
Америкалик хонанда Билли Айлиш ноодатий фобияси ҳақида сўзлаб берди
Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари
Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда