Поп йўналишида ижод қилувчи дунёга машҳур хонанда Билли Айлиш Rolling Стоне нашрига берган интервьюсида сувга шўнғишдан ва денгиз китларидан жуда қўрқишини тан олди, деб ёзади Europaplus нашри.
Фото: Billboard
22 ёшли истеъдодли хонанданинг айтишича, болалигида сузиш тўгаракларига қатнаган. Кунларнинг бирида Билли ўзининг тренери раҳбарлигида сувга шўнғиши керак эди. Мураббий унга “сувнинг тубига етиб борганда нима қилиш кераклигини ўзинг тушуниб ол”, деб айтган. Натижада қўрқиб кетган Биллини сув оқими олиб кетган ва унинг ҳаётини қутқарувчилар сақлаб қолган. Шу кундан бошлаб Билли сузиш машғулотларига қайта бормаган.
Билли Айлиш денгиз жонивори — китлардан ҳам жуда қўрқади:
“Мен табиатда китлар мавжудлигини ҳатто қабул ҳам қила олмайман. Бу мавжудотлар ўта баҳайбатлиги билан мени доим даҳшатга солган. Улар чиқарадиган товушдан эса мен қўрқувдан ҳушимни йўқотаман”, — дейди ёш хонанда.
Фото: Rolling stone
Билли кўк рангни ҳам хуш кўрмайди.
“Кўп йиллар мобайнида сочларимни кўк рангга бўяб юрганим ҳам аҳмоқлик бўлса керак, ахир мен бу рангни ёқтирмайман-ку”, — деди хонанда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Россия кучлари Белгород вилояти яқинида Украина армиясининг яширин позицияларини йўқ қилди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Россия Мудофаа вазирлигидаги ўзгаришлар нимани англатади?