18:50 / 30.04.2024
653

Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади

Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади
Фото: Reuters
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат президенти Саломе Зурабишвилини “сотқин” деб атади. Бу ҳақда “Sputnik” хабар берди.

Ираклий Кобахидзе Мудофаа кучлари кунидаги нутқида шундай баёнот берган ва атайлаб мамлакат президенти нутқини қабул қилмаганини айтган.

"Сиёсий баёнотлари билан ҳам, юксак президентлик лавозимига ҳам тўғри келмайдиган аввалги маърузачини атайин қарши олмадим. Конституцияга берган қасамини бузгани ва ватанга хиёнат қилгани учун ҳамма худо олдида жавоб беради. Энг ачинарлиси шундаки, ҳали ҳам қонуний равишда Грузия президенти деб аталган шахс том маънода бу давлатга сотқиндир. У Грузиянинг миллий манфаатларига тўғридан тўғри хиёнат қилади", — деб ҳисоблайди у.

Кобахидзенинг фикрича, Зурабишвили мамлакат президенти лавозимини эгаллаб келаётгани ачинарли. Бунинг учун у грузин халқидан ”шахсан узр” сўради.

18 апрель куни Зурабишвили мамлакатда хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши митинглар давом этишига ва 2024 йил 26 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари стратегиясининг бир қисмига айланишига умид билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади