Қатардаги Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, финалга чиқиш орқали ёзда Франция пойтахти Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўзига хос тарих яратмоқда.
Тимур Копадзе бошчилигидаги терма жамоамиз Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида биринчи бўлиб тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Умуман олганда, 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида вакилларимиз доим яхши натижаларни қўлга киритган.
“Оқ бўрилар” Осиё кубоги финалида бунгача икки маротаба ўйнаган ва Қатардаги финал ҳам ҳамюртларимиз учун янгилик эмас. 2018 йили истеъдодли футболчиларимиз қитъа чемпионлигига эришган бўлса, аввалги – 2022 йилги мусобақада кумуш медаль билан кифояланган.
3 май куни бўладиган финалда Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Осиё кубогида ҳали ҳеч бир терма жамоа икки маротабадан чемпион бўлмаган.
Бу галги финалда қайси терма жамоанинг қўли баланд келса, янги тарихий натижа қайд этган бўлади.
МДҲ давлатлари орасида шу пайтга қадар фақат бир мамлакат футболчилари Олимпия ўйинларида иштирок этган. Беларусь терма жамоаси 2011 йили ёшлар ўртасидаги Европа биринчилигида муваффақиятли қатнашиб, Лондон Олимпиадасига чипта олганди.
2012 йилги ўйинларда беларуслар Бразилия ва Миср терма жамоаларига имкониятни бой бериб, гуруҳда қолиб кетган.
Бундан аввал ва кейин МДҲнинг бирор терма жамоаси Олимпия ўйинларига чиқа олмаган.
Бугунги кунга келиб, бу ишни фақат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси уддалади. Айни пайтда Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларининг футбол мусобақаларида иштирок этадиган терма жамоалар ўртасида қуръа ташланиб, улар гуруҳларга ажратилган.
Агар Ўзбекистон терма жамоаси финалда Японияни мағлубиятга учратиб, чемпионликка эришcа Олимпиадада “D” гуруҳидан жой олиб, Парагвай, Мали ва Исроил футболчилари билан куч синашади.
Осиё кубоги кумуш медаль соҳиби, “С” гуруҳига тушган ва бу квартетдан чиқиш учун Испания, Миср ва Доминикан Республикаси вакиллари билан рақобатлашишга тўғри келади.
Бўлажак Олимпия ўйинларида футболчиларимиз муваффақиятли юришларини давом эттиришларини умид қиламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди