Архив фото: Озодлик радиоси
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида қолиб кетган фуқаролари билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Shohin Samadi хабар берди.
27 апрель якунига кўра, Внуково халқаро аэропортининг фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси санитария шароитларисиз қолмоқда. Улар орасида Россия ҳукуматининг таълим квоталари ҳисобидан Россияда таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор.
"Внуково аэропортида қолиб кетган Тожикистон фуқароларининг умумий сонидан 322 нафари узоқ соат кутишдан сўнг Россия ҳудудига киритилди. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 306 кишини “чиқариб юбориш рўйхати”га киритмоқчи. Аллақачон чиқариб юборилганлар сони 27 кишини ташкил этади. Бундай чекловчи чоралар фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда", — деди Ташқи ишлар вазирлиги.
Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида ҳам шундай вазият кузатилмоқда. Хусусан, ўнлаб Тожикистон фуқаролари тегишли шароитларсиз аэропортларда қолмоқда.
“Тожикистон фуқаролари етарли даражада иссиқ овқат билан таъминланмагани сабабли тожик дипломатлари диаспора вакиллари билан ҳамкорликда Внуково аэропортига озиқ-овқат етказиб беришмоқда. Бундан ташқари, ватандошларга жойида зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Тожикистоннинг Москвадаги дипломатик ваколатхонаси консуллик хизмати томонидан 24 соатлик тезкор штаб очилган”, — дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.
Россияда Тожикистон фуқароларига нисбатан назорат 22 март куни Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да юз берган терактдан сўнг кучайди. “Пикник” гуруҳи концерти бошланишидан бир оз олдин автоматик қурол билан қуролланган тўрт киши концерт залига бостириб кирди. Улар аввалига одамларга қарата ўқ узди, кейин эса бинони ичкаридан ёқиб юборди.
Ҳужум оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, бир неча юз киши турли тан жароҳат ва талафотлар олди. Терактга алоқадорликда айбланиб, бир неча Тожикистон фуқароси қўлга олинди. ИШИДнинг Хуросон бўлими ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бироқ Россия махсус хизматлари Украинани ҳужумга алоқадорликда айблади. Расман Украина терактга алоқадорлигини рад этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга қулаб тушди (видео)
Шакар ўрнига асалдан фойдаланиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Россия билади. АҚШда яқин орада НАТОга нима бўлиши айтилди
Газ ва "свет"дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилганлар ушланди
Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади
Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Исроил Рафаҳдаги операцияни кенгайтиришни режалаштирмоқда