15:10 / 01.05.2024
67

АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради

АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради
Фото: “ТАСС”
АҚШ Адлия вазирлиги марихуанани ўта кучли бўлган гиёҳванд моддалар тоифасидан (DЕА рўйхати) олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Бугунги кунда Қўшма Штатларда марихуанадан фойдаланганлик учун жазо героин ёки LCD каби оғир гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлик учун жазо билан таққосланади. Адлия департаменти бош прокурори Меррик Гарланднинг тавсиясига кўра, марихуанани кетамин, тайленол ва кодеинни ўз ичига олган жисмоний ва психологик қарамлик эҳтимоли ўртача ёки паст бўлган дорилар рўйхатига ўтказиш ниятида.

Адлия вазирлигининг таклифи аллақачон кўриб чиқиш ва такомиллаштириш учун Оқ уйга тақдим этилган. АҚШ президенти Жо Байден биринчи бўлиб марихуана таснифини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиққан. Наркотик моддани қайта таснифлаш унинг 2020 йилги сайловолди ваъдаларидан бири бўлган.

Қўшма Штатларда марихуанадан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш федерал даражада тақиқланган. Бироқ, препарат 40 штатда қонунийдир ва каннабидиол (наша ўсимликларида топилган табиий бирикма)ни ўз ичига олган дорилар Қўшма Штатларда сурункали оғриқ ёки тутқаноқдан азият чекувчи беморларни даволаш учун буюрилади.

Марихуанани қонунийлаштириш бўйича жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватловчи вояга етганлар сони 1995 йилдаги 25 фоиздан 2023 йилда 70 фоизга ошган.

"Марихуанани қайта таснифлаш уни қонунийлаштирмайди, аммо бу кўпроқ тадқиқот ва тиббиётда фойдаланиш эшикларини очади, жиноий жазоларни камайтиради ва наша секторига хусусий инвестицияларни оширади", — дейди Reuters.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради