Бу йил май ойи қандай бўлиши кутилмоқда? Гидрометеорология хизмати бу ҳақда маълумот бериб ўтди.
1-2 май кунлари республиканинг барча вилоятларида, 3 майда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи 26-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача бўлади.
3 майда республиканинг жануби-ғарбида, 4-5 май кунлари кўпчилик вилоятларда, 6 майда шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ёмғир пайтида ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.
Май ойи биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати 23-28 даражадан 30-35 даражагача, баъзи жойларда 38 даражагача ўзгариб туради.
Ушбу даврнинг айрим кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятли маҳаллий ёмғирлар ёғади. Ҳатто битта шаҳар ичида ҳам май ёмғири бир жойда кучли ёғиши ва бошқа жойда эса деярли ёғмаслиги мумкин.
Айниқса тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли жала ёмғирлар ёғиши жуда хавфлидир. Улар сел каби даҳшатли табиий ҳодисанинг шаклланишига олиб келиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш масаласи Ўзгидрометнинг асосий вазифаларидан биридир. Бундай огоҳлантиришлардан тўғри фойдаланиш моддий зарарни камайтиришга ва инсон қурбонларини олдини олишга ёрдам беради.
Иқлим хусусиятларига кўра (кўп йиллик давр учун ўртача кўрсаткичлар) май ойи одатда апрель ойига нисбатан ўртача 4-6 даражага илиқроқ бўлади.
Ҳудуднинг катта қисмида ўртача кундузги ҳарорат ойнинг биринчи ярмида 24-27 даража, иккинчи ярмида эса 28-31 даражани ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар