13:31 / 01.05.2024
152

Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй

Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй
Турклар томошабинни ўзига жалб қилиш учун экранда севги муносабатларини қандай кўрсатишни билишади.

Эда ва Серкан, “Қалбим эшигини қоқ”

Соҳибжамол талаба қиз ва омадли бизнесмен ҳақидаги содда, аммо ҳаяжонли сериал бутун дунёда ҳақиқий сенсацияни келтириб чиқарди. Фильм мухлислари икки мавсум давомида ўжар қаҳрамонлар ўртасидаги муносабатларни киприк қоқмай кузатишди, ва ниҳоят Эда ва Серканнинг тўйи бўлганида жуда хурсанд бўлишди. Тўйда оломон меҳмонлар ёки ажойиб либослар йўқ эди — ҳамма нарса жуда камтарона, замонавий тарзда безатилган. Келин оппоқ тор мини кўйлакда, паст пошнали оддий сандал ва юлдузли сирғаларда абадий муҳаббатга қасамёд қилади. Куёвнинг кийими ҳам оддийгина — оқ кўйлак ва оқ шимдан иборат эди.

Сейран ва Ферит, “Қўрғон сирлари”

Фильмнинг бош қаҳрамонлари бошқалардан ажралиб туришга қарор қилади ва икки марта турмуш қуради. Томошабинларга, айниқса, иккинчи тўй кўпроқ ёққани ажабланарли эмас. Биринчидан, Сейран ва Ферит ҳис-туйғуларини англаб, бир-бирларисиз яшай олмаслигини тушунишди. Иккинчидан, тўй дабдабали бўлади. Келин кўплаб қариндошлари ва дўстлари олдида қироличаларникидек либосда пайдо бўлди. Ферит ҳам маросим учун оқ костюм ва оддий кўйлак танлайди.

Камол ва Ниҳон, “Севги изтироби”

Режиссёрлар ва сценарий муаллифлари сериални бахтли якунсиз қолдиришга қарор қилади, аммо финал олдидан улар мухлисларга бош қаҳрамонлар билан ёқимли дақиқаларни ўтказишга имкон беради. Камол ва Ниҳон жуда романтик тўй уюштиради. Соҳил, сувгача чўзилган супа, чиғаноқлардан ясалган безаклар, кунгабоқарлардан қилинган гулдаста... Келин тўй учун шаффоф енгли оқ либосни, куёв эса оқ костюм ва шунга мос кўйлакни танлайди. Камол ва Ниҳон сув устида туриб қайғуда ҳам қувончда ҳам, бойлик ва қашшоқликда ҳам бир-бирини севишга қасам ичади, кейин эса қуёш ботганда қирғоқ бўйлаб югуришади.

Дила ва Кузгун, “Қузғун”

Биргаликда ҳаётларининг энг муҳим босқичи учун бош қаҳрамонлар бассейн, оппоқ гуллар билан безатилган аркали жойни танлашади. Тўй бинонинг томида бўлиб ўтади — меҳмонлар денгизнинг гўзал манзарасига қойил қолишлари мумкин эди. Бу сафар келин тўй учун либос эмас, оқ топ ва мини юбкадан иборат алоҳида тўпламни танлайди. Лекин бу кийимда Дила қўпол кўринмайди, чунки унинг елкалари ва қўллари марваридлар сепилган шаффоф мато билан қопланган, сочлари ўрилган эди. Кузгун эса классик қора костюм, оқ кўйлак ва галстукда келинни кутиб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй