Жорий йилнинг 14 сентябридан 22 сентябрига қадар Нур-султон шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) Юнон-рум ва эркин кураш ҳамда аёллар кураши бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада дунёнинг 100 та давлатидан 900 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Шу жумладан жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Елмурат Тасмурадов (60 кг) ҳам Юнон-рум кураши бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Нур-Султан шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида юнон-рим кураши усталарининг чиқиши бугунги кунга келиб якунланди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз жаҳон чемпионатларида илк бор кучли учликдан жой олгани янада аҳамиятли.
Бу борада россиялик курашчилар етакчилик қилишди. Шунингдек, грузин полвонлари кучли учликни якунлаб берган. Бу натижа терма жамоамиз учун жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Эрон пойтахтида ўтадиган энг кучли 8 терма жамоа иштирокидаги жаҳон кубогида иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Бундан ташқари, жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олишимиз учун ўз ҳиссасини қўшган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Елмурат Тасмурадов (60 кг) 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Терма жамоамизни юқори натижа билан табриклаймиз!
Нафосат Зафарова,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Матбуот хизмати етакчи мутахассиси
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Матбуот хизмати етакчи мутахассиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик...
Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади
Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди