
Кадр: Telegram
Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 20 апрель куни соат 18:40 ларда Янги Наманган туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчи 17 ёшли йигит тоғасининг Lacetti’сида ҳаракатланганда бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган йигит йўлнинг чап томонида турган, Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг икки нафар талабасини уриб юборган.
Жабрланувчилардан бири шифохонада вафот этган, иккинчиси эса енгил жароҳат олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар