Фото: «Spina-help»
Кўпчилик йил фасли ёки об-ҳаводан қатъи назар, мунтазам оёқ-қўли музлашидан нолийди. «Rambler»нинг ёзишича, мутахассислар оёқ-қўлларнинг муздек юриши хавфли касалликлар аломати бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Жумладан, бундай белги анемиядан дарак бериши мумкин. Бунда танага кислород етказиб берувчи қизил қон таначалари етишмайди. Анемия эса меҳнат қобилияти, руҳий ва жисмоний ривожланишга салбий таъсир кўрсатади. Агар даволанмаса, одамда доимий лоҳаслик ҳисси келиб чиқиши, кейин эса сурункали касалликлар ҳам ривожланиши мумкин.
Шунингдек, муздек қўллар қонда қанд миқдори камайганидан ҳам дарак бериши мумкин. Агар яна чарчоқ, тез-тез ҳожатга қатнаш билан чанқоқни ҳам ҳис қилсангиз, шифокорга кўриниш ва қандли диабет хавфи бор-йўқлигини аниқлаштириш зарур.
Муздек оёқ-қўллар тромбоздан далолат бўлиши мумкин: бунда артерия ва веналарга қон қуйқалари тиқиб қолади ва оёқ-қўллар узоқ пайтгача исимайди. У баъзан бармоқларнинг кўкариши ва оғриқ билан кечади. Тромбоз беморларида атеросклеротик тиқинлар кўринишидаги холестеринли чўкиндилар бўлиши мумкин.
Аломати оёқ-қўллар музлаши билан кечувчи яна бир хавфли хасталик Рейно касаллиги деб аталади. Бунда майда артериялар шикастланади ва беморнинг қўллари кўкаради.
Яна оёқ-қўлларнинг доимий муздек бўлиши қон айланишидаги муаммолар ва қон босими пасайишидан ҳам дарак беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин