12:10 / 07.11.2019
2 966

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошди. Шу боис,энерготизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.

Вазиятдан келиб чиқиб "Миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.

Мазкур режа-графикка асосан, вилоятимизнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз.

Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда