22:38 / 07.11.2019
2 444

ИИВ расмийси: «Ваъда берамиз, бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масала бўлиб қолади»

ИИВ расмийси: «Ваъда берамиз, бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масала бўлиб қолади»
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси масъул ходими Руслан Каримов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, айни пайтда вазирликда бу бўйича ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда.

Унинг сўзларига кўра, яқин бир-икки йилда прописка умуман кўтарилмайдиган масалага айланади.

«Ҳеч кимга сир эмас, 2021 йилдан ID-картага ўтамиз, у паспортдай бўлмайди, унга муҳр босилмайди. ID-карта билан биргаликда прописка тизимини кўриб чиқамиз. Бу жараён бир жойда қотиб қолгани йўқ. Ички ишлар вазирлигидаям бу бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти. Мақсад: ҳамма нарсани енгиллаштириш, соддалаштириш.

Ички ишлар вазирлиги фуқарога қийин қилишни ўйлайдиган вазирлик эмас. Прописка тизими соддалаштирилади. Ваъда берамиз, бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масала бўлиб қолади. Бу бўйича иш олиб бориляпти», дея Руслан Каримовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбирда фуқароларни доимий рўйхатга қўйиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш юзасидан қилинаётган ишлар, қайси давлатларнинг тажрибаси ўрганилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

«Доимий прописка бизга нимага керак, прописка тизимимиз биз жиноятчиликнинг олдини ололмаймизми?» деган масала кўп кўтарилади. Ҳамма билади, доимий прописка дунё бўйича икки-учта давлатларда қолган. Бизга қонунчилиги яқин бўлган Россия Федерацияси, Беларусь ва бошқа давлатлари тажрибасини ўрганганмизда уларда регистрация юритилади. Прописка масаласи бугунги кунда тўхтаб қолгани йўқ, ўрганиб чиқиляпти. Бекор қилса нима бўлади? Регистрация тизимига ўтсак, нима бўлади? Ҳаммаси ўрганиляпти. Бу борада Жанубий Корея, Беларусь каби бизга тўғри келадиган давлатларнинг тажрибаси, амалиёти ўрганиб чиқилди. Бу бўйича таҳлилларни ўрганиб чиқиб таклифларни киритамиз», дейди Руслан Каримов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ расмийси: «Ваъда берамиз, бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масала бўлиб қолади»