11:30 / 02.05.2024
505

Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди

Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди
Фото: ТАСС
Россия кучлари 1 май куни Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолий қисмларини эгаллаган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Украина армияси Запорожье вилоятидаги Работино устидан назоратни деярли бутунлай йўқотган. Ҳудуднинг шимолий чеккасида Россия байроғи аллақачон ўрнатилган.

Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати етакчиси Владимир Рогов рус қўшинларининг фронтдаги илгарилаши ҳақида биринчилардан бўлиб маълум қилган. Запорожьедаги муҳим нуқталаридан бири қўлга киритилганини ёзган.

Роговга кўра, ҳозир Работинода вайрон бўлмаган бирорта ҳам бино ва хонадон қолмаган. Шу боисдан ҳам у ердаги позицияларни мустаҳкамлашдан мантиқ йўқ.

Запорожье фронтидаги асосий воқеалар, албатта, Орехов яқинида, айниқса, Работино ҳудудида бўлиб ўтмоқда. У ерда уюшган қаршилик ҳаракати деярли барбод бўлди. Украина жангчилари қочиб кетишди: қочишга вақт ва имконияти бўлганлар қоча олди. Ҳудуд шимолий чеккасида байроғимиз кўтарилди”, — деган Рогов.

Жорий йилнинг февраль ойи охирида Россия Мудофаа вазирлиги Россия бўлинмалари ҳужум операциялари натижасида Работинода мустаҳкам ўрнашиб олишга муваффақ бўлганини маълум қилганди. Яқин вақтгача Украина армияси бошқа ҳудудлардан қўшимча кучларни олиб келиб, йўқотилган позицияларни қайтариб олишга уриниб кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди