06:39 / 30.04.2024
90

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди
Фото: Al Arabiya
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 29 апрель куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашув ўтказган. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, учрашувда валиаҳд шаҳзода Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосга қироллик Фаластин халқи ўз ҳуқуқларига эришмагунча уларни доимий қўллаб-қувватлашини билдирган. Икки давлат ечимини қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Саудия тахт вориси унинг мамлакати Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш учун тинимсиз саъй-ҳаракатларни давом эттираётганини айтган. Бу борада Исроил ва АҚШ расмийлари билан фаол музокаралар олиб борилаётгани билдирилган.

Маҳмуд Аббос Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Жаҳон Иқтисодий Форумининг махсус йиғилишида Қўшма Штатлардан Исроилнинг Рафаҳга бостириб киришига жиддий қаршилик кўрсатишни сўраган. Унинг фикрича, Рафаҳга ҳужум “Фаластин халқи тарихидаги энг катта фалокат” бўлиши мумкин.

Хабарда қўшимча қилинишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон билан ҳам учрашув ўтказган. Ушбу учрашувларда муҳокама қилинган мавзулар тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди