Фото: AFP
Ню-Йорк суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни порноактриса Сторми Дэниелсга (ҳақиқий исми Стефани Грегори) ўз муносабатларини яшириш учун 130 минг доллар пул тўлагани бўйича очилган жиноят иши доирасидаги маҳкама маълумотларини ошкор қилгани, шунингдек, тақиққа қарамай, суд жараёнини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилгани учун 9 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд қилинишича, Трамп бу изоҳларни ўзига тегишли Truth Social ижтимоий тармоғига жойлаштирган. Шу билан бирга, Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун ҳам 2 минг доллар жаримага тортилган.
АҚШ собиқ президенти порноактриса Сторми Дэниелсга (ҳақиқий исми Стефани Грегори) ўз муносабатларини яшириш учун 130 минг доллар пул тўлагани ва бу тўловни декларацияда юридик хизмат сифатида расмийлаштиргани учун маҳкамага тортилган. Ню-Йорк судида жараённи судя Хуан Мерчан олиб бормоқда.
Порноактриса Стефани Грегори 5 йил аввал журналистларга Доналд Трамп билан учрашганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, миллиардер президентликка ўз номзодини қўйишга қарор қилишидан олдин унга «жим юриши учун» пул тўлаган. Аёлга пулни Трампнинг адвокати Майкл Коэн берган. Ҳодиса ошкор бўлгач Коэн барча айбларни тан олди, шундан сўнг 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Трамп айбини тан олмади. У айбловларни «бемаънилик» деб атаб, ўзини сиёсий таъқибга учраганини айтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди