14:48 / 02.05.2024
149

Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди

Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди
Тошкент вилоятида муқаддам бир неча маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи А.Ш. исмли аёл ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 28 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи муқаддам 8 марта судланган 26 ёшли К.Д. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, жабрланувчи К.Д. жабрланувчи А.Ш.га ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга онлайн кредит расмийлаштиришда ёрдам бераман дея, сохта ҳавола ёрдамида унинг TBC банк иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, рўйхатдан ўтган ва 28 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.

Бундан ташқари, К.Д. асосан Telegram мессенжеридаги “TBC BANK”, “AGROBANK 24/7”, “Nikain_tm” номли Telegram профилларидан фуқароларга хабар ёзиб ҳамда қўнғироқ қилиб ўзини “Музаффар” ҳамда “Жамшидбек” деб таништиргани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди