10:30 / 13.02.2020
3 896

Тошкентда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланади

Тошкентда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланади
“Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар кесимида, туманлар кесимида тасдиқланади.


Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилишини таъминлайди.

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Молия бош бошқармаси Тошкент шаҳрида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан амалга оширилиши таъминлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланади