
Фото: Бош прокуратура
Андижон вилояти Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими бошлиғи Н.Х. фуқаро Х.М.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 500 доллар олган вақтида ушланган.
Унинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Я.А. фуқаро Х.М.ни юқумли касалликлар бўлимига ишга қабул қилиши эвазига ўз хизмат хонасида кадрлар бўлими бошлиғидан 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар