Фото: Dawn
Покистон шимолидаги Ҳинд дарёсига автобус тушиб кетиши оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда қутқарув хизматига таяниб, Dawn хабар берди.
"Одамларни ташиган автобус Гилгит-Балтистоннинг Диамер округидаги дарёга тушиб кетди. Транспорт Панжобнинг Чаквал туманига йўл олган", дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида келин тирик топилган, у турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бошқа йўловчиларнинг шахси ҳам аниқланган, чўкиб кетганлар орасида аёллар ҳам бўлган. Полиция ходими дарёдан 16 та жасад олиб чиқилгани, қидирув ишлари давом этаётганини айтган. Покистон президенти Асиф Али Зардарий қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳудудда авариялар тез-тез содир бўлиб туради. Ноқулай иқлим шароити, кесишган ҳудуд, эгри-бугри йўллар, транспорт воситаларининг тирбандлиги ва минимал йўл ҳаракати қоидалари авария хавфини оширади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”