2 702
Таиландда ўн мингга яқин ўрдак шоли даласини зараркунандалардан тозалашга ёрдам бермоқда (видео)
Фото: «Rambler»
Таиланд далаларида шоли ҳосили унумдорлиги учун ўрдаклар армиясидан фойдаланилаётгани дрон ёрдамида видеога олинди. Ўн мингга яқин ўрдак шоли далаларини ҳашарот ва бошқа зараркунандалардан тозалашда ёрдам беради, деб ёзади «РИА Новости».
Накхон провинцияси фермерлари томонидан суратга олинган мазкур роликда ўрдакларнинг майдон бўйлаб юришини кўриш мумкин.
DUCK ARMY: Drone footage captures 10,000 ducks “cleaning” rice paddies in Thailand. Farmers use the ducks to remove pests from the fields. pic.twitter.com/zwu5AqmAZk
— CBS News (@CBSNews) September 15, 2020
Ўрдаклар 5 ой давомида далаларни ҳашаротлардан тозалаб берганидан кейин кўпайтириш учун фермага қайтарилади, дейилади хабарда.
Ўрдаклар эгаси Аливат Чалермклиннинг таъкидлашига қараганда, ушбу акция икки томон учун ҳам фойда келтиради. Шоли етиштирувчилар зараркунандаларга қарши ортиқча харажат қилмайди, фермерларнинг эса ўрдаклар озиқ-овқати учун сарфлайдиган маблағи тежалади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади