Фото: «МИР 24»
Германияда канцлер Aнгела Меркелнинг 16 йиллик даври тугаганини хотирлаш мақсадида сиёсатчи тасвири туширилган соф олтиндан тангалар чиқарди, дея хабар берди «РИA Новости».
Тангалар ва қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчи онлайн-дўконлар 50 еврога эсдалик совғани таклиф қилишмоқда. Танга 999 каратли олтиндан тайёрланган, вазни 0,58 г, ўлчами 12,5 мм.
Нодир танганинг эгалари кам бўлади — у 5 минг нусхада зарб қилинган. Эсдалик совғада Меркель мамлакатни бошқарган йиллар қайд этилган — 2005 йилдан 2021 йилгача.
Таъкидлаш жоизки, Aнгела Меркелнинг мухлислари Германияда бозорга яқинда кириб келган сиёсатчи шаклидаги ўйинчоқларни, шунингдек канцлер боши кўринишидаги марципанларни харид қилишлари мумкин.
26 сентябрда Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Aнгела Меркель ўз номзодини илгари сурмаган. CSU ҳукмрон партияси Aрмин Лашет томонидан тақдим этилган. Бироқ, сўров натижаларига кўра, Олаф Шольц бошчилигидаги социал-демократлар ҳали ҳам сайловолди пойгасида олдинда боришмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди