10:06 / 01.05.2024
116

Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото:CNBC
Дунёдаги энг йирик Binance криптовалюта биржаси асосчиси Чангпенг Чжао айбини тан олгани сабабли 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Сиэтл федерал судидаги прокурорлар унга уч йиллик қамоқ жазоси, ҳимоячи эса беш ойлик синов муддатини сўраган. Чжао банк сири тўғрисидаги қонун талабига биноан пул ювишга қарши самарали дастурни атайлаб амалга оширмаганликда айбланган. Шунингдек, у Binance’га ноқонуний фаолиятдан олинган даромадларни, жумладан, америкаликлар ва санкциядаги шахслар ўртасидаги пул ўтказмаларини бошқаришга рухсат берганликда айбланмоқда.

Прокурорларнинг таъкидлашича, Чжао АҚШ қонунларини “мисли кўрилмаган миқёсда” бузган ва Binance’нинг қонуний мажбуриятларини “атайлаб эътиборсиз қолдирган”.

Чжао қўлга олинмаслиги, шундай бўлган тақдирда ҳам оқибати жиноятдек оғир бўлмаслиги борасида баҳслашган. Аммо у қўлга олинди ва энди суд Чжао ўз жиноятлари учун қандай товон тўлашини ҳал қилади”, — дейилади меморандумда.

Ноябрь ойида Чжао, одатда SZ номи билан танилган, АҚШ ҳукумати билан Binance компаниясига нисбатан кўп йиллик терговни тугатиш бўйича келишувга эришди. Келишув доирасида Чжао компаниянинг бош директори лавозимидан кетди, у энди компанияни бошқармайди. Чжао Binance акцияларининг тахминан 90 фоизига эгалик қилади.

АҚШ Binance’дан 4,3 миллиард долларлик жарима ва мусодара қилишни талаб қилган. Чжао 50 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди