Инсон танаси учун бирмунча зарарли бўлган сабзавот бу картошкадир. Бу ҳақда гастроэнтеролог Дариа Утюмова маълумот берди.
Мутахассиснинг фикрича, картошканинг барча навлари юқори глисемик индексга эга. Бу маҳсулот таркибидаги углеводлар организм томонидан қанчалик тез сўрилишини ва глюкозага айланишини кўрсатадиган коэффициентдир.
«Яъни, картошка истеъмол қилиш қонда глюкоза даражасининг кескин ошишига олиб келиши мумкин, бу эса танага салбий таъсир қилади», деб тушунтирди Утюмова.
Глюкоза даражасининг ошиши ошқозон ости бези шакар даражасини пасайтириш учун қўшимча инсулин ишлаб чиқаришга олиб келади ва шунингдек, ёғ сақланишини фаоллаштиради. Шу сабабли, диабетдан азият чекаётган ёки семириб кетган одамларга картошка истеъмолини чеклаш тавсия этилади.
Утюмова, шунингдек, маҳсулотнинг глисемик индекси унинг ҳолатига қараб ўзгариши мумкинлигини таъкидлади. Масалан, қайнатилган картошкада зарарлилик даражаси қовурилганидан камроқдир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди