23:42 / 30.04.2024
210

Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди

Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Фото: BBC
Филиппинда дарё тўғони қуриши оқибатида унинг остидан 300 йиллик шаҳарча қолдиқлари топилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Филиппинда сўнгги пайтларда кузатилган иссиқ ҳаво оқими тўғоннинг катта қисми қуриб қолишига олиб келган. Сув чекинган ҳудудларда 300 йиллик шаҳарчанинг бинолари кўриниб қолган.

Маҳаллий аҳоли бу ҳудудда Пантабанган шаҳри бўлганини тасдиқлаган. 1970 йилларда бу шаҳарча сув омбори қуриш пайтида сув остида қолиб кетган.

Филиппинда ҳозирда мамлакатнинг деярли ярми қурғоқчиликни бошдан кечираётгани айтилади. Ҳаво ҳарорати мамлакат тарихидаги энг юқори даражага кўтарилган.

Фото: BBC
Ҳаддан ташқари иссиқлик миллионлаб одамларнинг кундалик ҳаётига путур етказган. Мамлакатдаги мактаблар бир неча кунга ёпилган. Давлат ташкилоти ходимларига уйдан ишлаш тавсия қилинган.

Иқлим ўзгаришининг Филиппинга умумий таъсири иссиқ ҳарорат тарзида кечади. Биз бошдан кечираётган иссиқлик яқин кунларда доимий равишда ошиши мумкин”, — дейилади расмийлар хабарида.

Филиппинда доимий тарзда Эл Нино ёки Тинч океанидаги ер усти сувларининг ғайриоддий исиши ҳодисаси кузатилади. Ҳодиса, асосан, Архипелаг давлатининг шарқий соҳиллари, Тинч океани бўйида кузатилади.

Фото: BBC
Маълумотларга кўра, қуриган сув тўғонидаги сув сатҳи одатдаги 221 метр баландликдан қарийб 50 метргача тушиб кетган. Март ойида сув остидаги вайроналар кўрина бошлаган. Вайроналар пойтахт Маниладан 202 км шимолда жойлашган. Ҳудудга аста-секин сайёҳлар ҳам кела бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди