Фото: Getty Images
Тиббиёт фанлари доктори, америкалик таниқли диетолог Кетрин Зераски Eat This, Not That порталига беш турдаги маҳсулот истеъмолидан воз кечиш инсон умрини узайтиришга хизмат қилиши тўғрисида маълумот берди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Гап ультрапастеризацияланган маҳсулотлар, қайта ишланган қизил гўшт ва ярим фабрикатлар, қовурилган овқатлар, шакар қўшилган маҳсулотлар ва ортиқча алкоголь истеъмол қилиш ҳақида кетмоқда. Тиббиёт ходимининг таъкидлашича, таомланишдаги бу каби одатлардан инсон ўзини яхши ҳис қилиши ва узоқ умр кўриши учун воз кечиши керак.
Экспертнинг қайд этишича, минимал даражада қайта ишланган маҳсулотлар, масалан, консерваланган мевалар ва музлатилган гўшт таркибида одатда фойдали моддалар бўлади — витаминлар, минераллар, фитонутиентлар ва клетчатка.
Ўз навбатида юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар, масалан, ярим тайёр маҳсулотлар ёки дўкон нони таркибида тўйинган ёғ бор, шакар қўшилган ва клетчатка йўқ. Диетологнинг қайд этишича, бу каби овқатланиш таркибида витамин ва минералларга бой истеъмол моддаларидан кўра, кўпроқ калория мавжуд. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди