Россия бозорида Ravon R2 нинг нархи ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия бозорида Ravon R2 нинг нархи ошди

Авто 18-06-2016, 00:58 2 818
Россия бозорида Ravon R2 нинг нархи ошди

Россиянинг “Автостат” таҳлилий агентлиги мамлакат бозорида енгил автомобилларнинг нархи ўзгарганлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади "Qalampir" нашри. Унга кўра, деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг Россия бозоридаги нархи ўзгарган. Ўтган ой мобайнида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 24та автокомпаниянинг машиналари нархида ўсиш сезилган.

Германиянинг Audi компанияси барча автомобиль турлари учун нархларни кўтарди. Бошқа бир немис бренди Mercedes-Benz эса бир нечта моделлари баҳосини ўзгартирди. Жумладан, C-Klasse (1.5 – 2.1% гача), E-Klasse (1.7-3.3 фоизгача), G-Klasse (3.5-4.4%) ва бошқаларнинг нархлари кўтарилди.

Франциянинг Cитроен компанияси Grand C4 Picasso ва Multispace моделларининг баҳосини оширди.

Баъзи бир компаниялар фақат битта модель нархини кўтардилар. Улар орасида Ўзбекистоннинг Ravon бренди R2 модели баҳосини 4.3-5.4 фоизга оширди. Бундан ташқари, KIA компанияси Rio автомобили, Mazda эса Mazda 3 модели нархларини кўтарган.

Маълумот ўрнида, Ravon R2нинг Россия бозорида 369.000дан 459.000 рублгача сотилмоқда.
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.