Uber Сан-Францискода ҳайдовчисиз такси сервисини тугатишдан бош тортди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Uber Сан-Францискода ҳайдовчисиз такси сервисини тугатишдан бош тортди

  • Авто
  • 17-12-2016, 11:14
  • 514
  • Uber Сан-Францискода ҳайдовчисиз такси сервисини тугатишдан бош тортди

    Uber компанияси АҚШнинг Калифорния штати Сан-Франциско шаҳрида ҳукуматнинг норозилигига ва унда тегишли рухсатнома йўқлиги ҳақидаги даъволарига қарамай, автопилот билан бошқариладиган таксиларни онлайн тарзда буюртма қилиш бўйича хизматларни тақдим этишда давом этади. Бу ҳақда Uber вакили Энтони Левандовски маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

    Uber ҳайдовчисиз такси сервисини Сан-Францискода 14 декабрь, чоршанба куни ишга туширди. Калифорния раҳбарлари компанияда автоном транспорт воситасининг штат йўллари бўйлаб қатнаши учун ҳуқуқ берувчи зарур рухсатнома бўлмагани учун, у қонунни бузаётганини маълум қилди. Uber’дагилар эса уларнинг ҳайдовчисиз таксиларини тўлиқ автоном деб ҳисоблаб бўлмаслигини, чунки уларда хавфсизлик мақсадларида ҳайдовчи ўтириши ва ҳар қандай лаҳзада бошқарувни ўз қўлига олиши мумкинлигини таъкидламоқда.

    16 декабрь куни Uber ҳайдовчисиз такси сервисини тугатишдан бош тортгач, Калифорния прокуратураси вакиллари компанияни ишни тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаса, у судга оширилиши билан таҳдид қилди ва компанияга «келаси ҳафта бошигача» муддат берди.