Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Сеулдаги моторшоуда янги авлод Grandeur седанининг гибрид модификациясини намойиш этди. Янги машина аввалги намуналаридан экстерьери ва салонининг ички кўриниши билан фарқланади. Масалан, одатдаги пластмасса ўрнига эман дарахти пўстлоғидан фойдаланилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Гибрид қурилмаси таркиби 159 от кучига эга, 2,4 литрли бензинли мотор ва 51 кучли электромотордан иборат. Унга, шунингдек, олти босқичли автомат узатмалар қутиси ҳамда 1,76 кВ*соатлик батареялар тўплами киради. Аввалги авлод гибрид автомобили билан таққослаганда батарея қуввати 23 фоизга ошган. Электр двигатели 9 фоизга кучлироқ бўлган.
Гибрид седани 100 кмга 6,2 литр ёқилғи сарфлайди. Машина аввалгисидан 8 фоизга тежамкорроқ экани айтилмоқда.
Hyundai Жанубий Кореянинг ўзида йилига 10 минг дона Grandeur гибридини сотишни режалаштирмоқда. Унинг нархи 32 мингдан 36 минг АҚШ долларигача баҳоланаяпти.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди