23:35 / 06.02.2017
15 081

Тоҳир Йўлдош ҳақида «Муқаддас истак» фильми суратга олинди (Видео)

Тоҳир Йўлдош ҳақида «Муқаддас истак» фильми суратга олинди (Видео)

1990-йиллар. Наманган. Бир гуруҳ ашаддий экстремистлар хорижлик ҳомийлари сценарийси асосида Фарғона водийсида хаосни юзага келтириш учун бор «маҳорат»ларини ишга соладилар. Бу йўлда ҳар қандай қабиҳликдан қайтишмайди. Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган «Муқаддас истак» фильмида шу воқеалар маҳорат билан тасвирга олинган. Шу кунларда ушбу фильмнинг илк трейлери эълон қилинди, деб хабар беради vodiymedia.uz
Давлат буюртмаси асосида «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган фильм 1988-1992 йиллар воқеаларини ўз ичига олган бўлиб, у мустақилликдан олдинги, ҳамда мустақилликнинг дастлабки таҳликали йилларини ёритиб беради. Унда истиқлолга эришишдаги қийинчиликлар, ночор аҳвол, моддий қийинчиликлар, давлатимизнинг мустақиллигини, озодлигини хоҳламасдан ҳар хил хуружлар уюштирган гуруҳлар фаолияти ҳақида ҳам сўз боради.
Фильмда Соҳиб Аббосхон, Лола Элтоева, Гулбаҳор Йўлдошева, Эркин Комилов, Муҳаммадали Абдуқундузов, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Абдуллаев, Дилмурод Масаидов, Самиддин Лутфуллаев, Шаҳноза Аҳмедова, Акмал Мирзо сингари актёр ва актрисалар роль ижро қилишган.
[media=https://youtu.be/YC3f4Mex0lI]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тоҳир Йўлдош ҳақида «Муқаддас истак» фильми суратга олинди (Видео)