АҚШда таниқли совет актёри Олег Видов вафот этди. Бугун, 16 май куни Калифорния штатининг Уэстлейк Виллиж шаҳрида онкологик касалликнинг асоратидан кейин актёрнинг жони узилди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи хабар берди, деб ёзади Qalampir.uz.
Олег 1943 йилнинг 11 июнида Москва вилоятининг Видное шаҳрида дунёга келган бўлиб, собиқ иттифоқ, Россия ва Америка фильмларида актёр ҳамда режиссёрлик вазифаларини бажарган.
Собиқ СССР мамлакатларидаги роллари билан телетомошабинларга яхши таниш бўлган марҳум “Бошсиз чавандоз”, “Шоҳ Салтан ҳақида эртак”, “Омадли жентльменлар”, “Бўрон”, “Оддий мўъжиза” картиналари, шунингдек, Голливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер билан “Қизил аланга” (“Красная жара”) фильмида бирга суратга тушган.
Маълумот учун, Видов 1983 йилда Югославияга, у ердан 1985 йилда Австрия ҳамда Италия орқали АҚШ га боради ва Америкада ҳаётининг сўнгги йилларини ўтказди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради