15:53 / 25.05.2017
10 693

«Уммон» йигитларини Радиус-21нинг укаси судга берди

«Уммон» йигитларини Радиус-21нинг укаси судга берди
Маълумки, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шоу-бизнес вакиллари вафот этган ҳамкасбларини ёдга олиб, уларнинг қўшиқларини куйлаши кўпинча кузатиладиган ҳолат.
Хусусан, бироз аввал ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, «Уммон» гуруҳи йигитлари марҳум Радиус-21 томонидан ижро этилган «Шекспир монологи»ни ўз талқинларида ижро этишган эди. Таъкидлаш лозимки, йигитларга актриса Шаҳзода Муҳамедова жўр бўлган.
Қуйида монологнинг «Уммон»ча талқинини тинглаб, баҳо беришингиз мумкин:
[media=https://youtu.be/0iJr2B1wxnw]
Орадан бироз ўтиб, Радиус-21 (Шаҳзод Ғуломов)нинг укаси Бегзод Ғуломов мазкур ижро учун хонандаларни судга беришини маълум қилди. Бу тўғридаги видеохабарни Sayyod.com тақдим этди.

Қайд этиш лозимки, ушбу хабар ўқувчиларнинг танқидига сабаб бўлди. Кўпчилик «Уммон» гуруҳининг марҳум хонандани ёдга олиб, унинг қўшиғини куйлаб чиққани учун ёқламоқда. Бунинг учун уни судга бериш эмас, балки раҳмат айтиш лозим, дегувчилар ҳам бўлган.
«Нима жиннилик бу, ахир оламдан ўтган кўп санаткорларнинг қўшиқлари куйландику. Сизнинг акангизни эслаб, хотирлаб, қўшиқларини куйлашганига хурсанд бўлсангизчи, акангизнинг унутилиб кетганларидан кўра бу яхшику. Ҳурматини қилиб, қўшиқларини куйлашганига раҳмат денг ундан кўра. Инсоф берсин!»

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Уммон» йигитларини Радиус-21нинг укаси судга берди