Ижтимоий тармоқлардаги оммабоп гуруҳлардан бири актриса Зарина Низомиддиновани ўзбекча “Ким Кардашьян” деб атади. Мазкур сурат интернет фойдаланувчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди. Айримлар актрисани пластик жарроҳлик ёрдамида қоматини ўзгартирганини, бошқалар эса Зарина бундай натижага спорт билан шуғулланиш орқали эришганини ёзди. Низомиддинова бу суратда фотошопдан фойдаланганини таъкидлаганлар ҳам бўлди.
Актрисанинг ўзи эса мазкур ҳолатга қуйидагича баҳо берди:
“Кун давомида менга қандайдир гуруҳларда эълон қилинган суратларимни жўнатишмоқда. Шунчалик кўп инсонлар ўз вақтини аямай уйимнинг деворларини муҳокама қилишгани албатта ёқимли ҳолат. Азиз мухлисларим ва шунчаки кузатувчилар, ўзингизни кўзгуда суратга олаётганингизда деворларнинг бошқачароқ кўриниши ҳар биримизга таниш. Баъзан суратларимда девордаги гулқоғозларнинг бузилиб кўринишидан ўзим ҳайратга тушаман. Мен фотошопга муҳтож эмасман. Яратганга шукурки, У менга(кўпчилик бошқа аёлларга берганидек) гўзаллик ва сабр-тоқатни ҳадя этган. Кўпчилик менинг пластик жарроҳлар хизматидан фойдаланганим ҳақида ёзмоқда. Севимли мухлисларим агар мен ўзимда ниманидир ўзгартирсам, бу ҳақда албатта, сизларга маълум қиламан”,—деб ёзади Зарина. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди