12:53 / 26.04.2018
6 481

«101-рейс» фильмининг дастлабки тайёргарлик ишлари бошланди (фото)

«101-рейс» фильмининг дастлабки тайёргарлик ишлари бошланди (фото)
«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари бошланди.

Фильм режиссёри Акром Шахназаров ҳамда продюсери Равшан Норбаев тайёргарлик жараёнлари олдидан журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди.

«101-рейс» фильми режиссёри Акром Шахназаров. Фото: «101-рейс» фильми архиви
Фильм режиссёри ҳамда продюсери фильмдаги катта актёрлар жамоаси ҳамда кастинг ишлари ҳақида гапириб берди.

Деярли бир йилдан буён продюсер Равшан Норбаев билан «101-рейс» фильмининг сценарийси ҳамда суратга олиш жараёнлари ҳақида бош қотирамиз. Мана ниҳоят, фильмни суратга олишимиз ҳам аниқ бўлди ва сўнгги тайёргарлик ҳамда кастинг ишларини ҳам бошлаб юбордик. Кастингга келаётган профессионал актёрнинг ҳам, ҳаваскор актёрнинг ҳам саволи бир хил: «ролим каттароқ бўладими, кўпроқ гапириб, фильмда кўпроқ кўринаманми?!», уларга тушунтиришга ҳаракат қилмоқдаман. «101-рейс» фильми учун 200 дан ортиқ актёр ва актрисалар керак бўлади. Чунки самолётда кетаётган оддий йўловчи хавфли, чигал, таҳликали вазиятни ички ҳолати, ички кечинмаси, кўзи билан чиқариб бера олиши керак. Шунинг учун ҳам бутун республикамизда жойлашган ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган барча театрларда фаолият юритаётган актёрларни жалб қилмоқдамиз.

Акром Шахназаров, «101-рейс» фильмининг режиссёри

«101-рейс» фильмининг продюсери Равшан Норбаев актёрлар танлови ҳамда кастинг ишлари ҳақида қуйидагича маълумот берди.

«101-рейс» фильми продюсери Акром Шахназаров. Фото: «101-рейс» фильми архиви.
Биз бу фильмда томошабинларнинг тасаввурини қийнамаслик учун ҳамда фильм муваффақиятли чиқиши учун, ҳеч кимга таниш бўлмаган, ёш, ҳаваскор аммо фавқулотда қобилиятли актёр ва актрисаларга катта фильмда илк бора имкон бермоқчимиз. «101-рейс» капитани Зархўжа Саидазимов ролига ҳам бутун республикамизда жойлашган барча театрларда фаолият юритаётган актёрларни кастинг қилиб олишга қарор қилдик. Агар Зархўжа Саидазимов ролига театрлардан ҳам муносиб номзод топа олмасак, қўшни республикалардан ҳам номзод излашимиз мумкин. Шунинг учун кастинг жараёнлари фақат фотосиновлардан эмас, балки видео синовлардан ҳам иборат бўлади. Биз барча кастинг жараёнларини қадам-ба қадам «101-рейс» фильмининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳамда ОАВга маълум қилиб борамиз.

Равшан Норбаев, «101-рейс» фильмининг продюсери

Маълумот учун, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «101-рейс» фильмининг дастлабки тайёргарлик ишлари бошланди (фото)