18:46 / 10.08.2018
7 556

Наргиз Зокированинг янги клипида қайси ўзбек актёрининг қизи суратга тушган? (фото, видео)

Наргиз Зокированинг янги клипида қайси ўзбек актёрининг қизи суратга тушган? (фото, видео)
Наргиз Зокирова ва Баста «Прощай, любимый город» номли таронага видеоклип суратга олдилар. Клипда бош роллардан бирини таниқли актёр Бобур Йўлдошевнинг қизи Ирис Йўлдошева ижро этган.

Ёш актриса суратга олиш жараёни ва таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.

Ирис Йўлдошева:
«Клипда иштирок этишимга Жавоҳир амаким (Жавоҳир Зокиров) ва Шаҳризод холам (Шаҳризода Зокирова) сабаб бўлдилар. Мендан Москвага синов учун видеолавҳа жўнатишимни сўрадилар, мен жуда катта ҳаяжонда эдим ва нима дейишни, нимани кўрсатишни билмасдим. Мен учун бу катта ҳодиса эди. Клип учун сочимни кесишди. Суратга олиш жараёни жуда қизиқарли ва ёрқин ўтди».

Қўшиқ матни ва мусиқаси Максим Фадеевга тегишли бўлиб, Наргиз продюсерлик вазифасини бажарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Наргиз Зокированинг янги клипида қайси ўзбек актёрининг қизи суратга тушган? (фото, видео)