Фото: Уилям Эли Ҳилл
Флиндерс университети ва Жанубий Австралия университети олимлари инсон оптик иллюзияни қандай қабул қилиши унинг ёшига боғлиқ деган тўхтамга келишди. Тадқиқот натижалари «Scientific Reports» журналида чиқди.
«Менинг хотиним, менинг қайнонам» оптик иллюзиясининг ўзига хослиги шуки, битта қиёфада икки нафар: ёш аёл (боши хиёл тескари бурилган — томошабинга унинг бурни, кўзи қисман, қулоғи ва маржон тақилган бўйни кўриниб турибди) ва кекса аёл (томошабинга юзи ён томондан (профиль) кўринади, шунингдек, икки кўзи, дўнг бурни, оғзи ва ияги намоён бўлади) тасвирланган.
Олимлар «Менинг хотиним, менинг қайнонам» оптик иллюзияси устида синов ўтказиш учун 22 мамлакатдан 18 ёшдан 68 ёшгача бўлган 666 нафар кишини жалб этишди.
Қизиғи, 30 ёшгача бўлганлар ёш аёл, 30 ёшдан катталар эса кекса аёл тасвирини тезроқ илғашган.
«Менинг хотиним, менинг қайнонам» сурати илк маротаба немис откриткасида 1888 йили пайдо бўлган. Кейинчалик. 1915 йилда карикатурачи рассом Уилям Эли Ҳилл ўз талқинини тақдим этди ва бу оптик иилюзиянинг мумтоз намунасига айланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди