00:30 / 23.01.2023
645

Мубашшир Аҳмад: «Китоб ёқиш қандай маданият ва эркинлик бўлди?!»

Мубашшир Аҳмад: «Китоб ёқиш қандай маданият ва эркинлик бўлди?!»
Швецияда омма олдида ва полиция қўриқчилигида Қуръони каримни ёқишди. Ва буни сўз эркинлиги, дея таърифлашди.

Эътибор беринг, мен ҳақорат сўз ишлатмадим. Бировни камситмадим. Чунки Қуръони карим буюк Аллоҳ таолонинг Каломи. Қайсидир инсоннинг ёқиши ё ҳақоратлаши билан хор бўлиб қолмайди.

Қиёматга қадар У ўз вазифасини бажараверади ва биз мусулмонларга дастурул-амал бўлиб қолаверади. Бинобарин У бизнинг қалбимиздан чуқур ўрин олаверади ва эҳтиромимизга сазовор бўлаверади. У тўғрида бошқаларнинг қилмишлари бизни тубанликка туширмайди ва чорламайди.

Шундай улуғ ва ҳикматли Китоб соҳибларидан бири ўлароқ сокин мулоҳазамизни баён қиламан:

1. Қуръони карим оятларининг маъноларини тафаккур билан ўқинг. Унинг таълимотлари қийматини баҳоланг. Кейин ўзингизга савол беринг: бу маънолар нафрат қилиш ва таҳқирлаш учун лойиқми?

2. Швед расмийларининг "сўз эркинлиги" дея ҳодисани малакалаши мантиқан қанчалар тўғри? "Сўз"ни ёқиш ва таҳқирлаш эркинликми ёки уни ҳимоялаш ва ўз ҳолига қўйишми?

3. Китоб ёқиш қандай маданият ва эркинлик бўлди? Айниқса у миллионлаб инсон қалбидан жой олган ва башариятга фақат яхшилик улашган Китоб бўлса!

4. Китоб ёқаётган ва буни олқишлаётган томоннинг маънавий ва руҳий қиёфасини тасаввур қилдим ва сиз ҳам тасаввур қилинг!

Мен ҳақорат сўз ишлатмадим. Қуръон ўқувчиси ва севувчиси ўлароқ ақл нидосини изҳор қилдим, қалб нидосини эмас!

Устоз Мубашшир Аҳмад

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг