date

Россия АҚШни огоҳлантирди

Россия АҚШни огоҳлантирди

Россия АҚШнинг Украинага Tomahawk ракеталарини бериш эҳтимоли урушни янада кескинлаштириши мумкинлигини айтди. Кремл вакиллари бундай қадам бевосита тўқнашув хавфини оширишини таъкидламоқда.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, асосий савол бу ракеталарни ким учириши – фақат украиналиклар ёки америкалик ҳарбийлар ҳам иштирок этадими. Унга кўра, бундай қарор чуқур таҳлилни талаб қилади ва хавф даражасини оширади.

Россия парламенти мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов ҳам АҚШ мутахассислари Украинага ракеталарни ишга туширишда ёрдам берса, улар Москва учун нишонга айланишини айтди. “Ҳеч ким уларни ҳимоя қила олмайди”, деди у.

Шу билан бирга, Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев ҳам Европани огоҳлантириб, бундай қарор ядровий хавфни кучайтириши мумкинлигини эслатди.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия АҚШни огоҳлантирди