Ўзгидромет маълумотларига кўра, сентябрнинг охирги кунлари мамлакатимизда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукм суради. Ҳарорат кундузлари +26…+29 даража атрофида, айрим ҳудудларда +31 даражагача кўтарилади.
Бироқ 1–2 октябрдан бошлаб вазият кескин ўзгаради: Қозоғистондан кириб келадиган салқин ва нам ҳаво республика бўйлаб ёмғирлар келишига сабаб бўлади.
1 октябрь — Қорақалпоғистон, Навоий ва Тошкент вилояти шимолида айрим жойларда ёмғир ёғади.
2 октябрь — Фарғона водийси вилоятлари, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси ва эрталаб ёмғир кутилмоқда.
3 октябрь — фақат Фарғона водийсида қисман ёғингарчилик сақланиб туради.
Ҳарорат 1–2 октябр кунлари кескин пасаяди: кечаси ва эрталаб +8…+13 даража, кундузи эса +18…+23 даражадан ошмайди. Республика шимолида бу кўрсаткич янада паст бўлиб, кечалари +4…+9, кундузлари эса +15…+18 даражани ташкил этади.
3 октябрдан эътиборан кундузги ҳарорат 2–3 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Жанубий ҳудудларда 1 октябргача илиқ ҳаво сақланади, аммо 2–3 октябрдан бу ерларда ҳам +20…+25 даражагача пасайиш эҳтимоли бор.
Шамол тезлиги айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон ҳам кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида:
28–30 сентябрда — ёғингарчилик бўлмайди.
1 октябрда кечаси ва эрталаб, шунингдек 2 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
3 октябрда — қайтадан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда.
Шарқий шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 3–8 м/с тезликда эсиши, баъзи вақтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат Тошкентда:
29–30 сентябрда кечаси +15…+17, кундузи +26…+29 даража.
1–2 октябрда кечаси +8…+11, кундузи +18…+21 даража.
3 октябрда кечаси +8…+11, кундузи +22…+24 даража бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!