date

Лавровнинг БМТдаги таклифи Японияни ҳайратда қолдирди

Лавровнинг БМТдаги таклифи Японияни ҳайратда қолдирди

Хитойнинг “Baijiahao” нашри хабар беришича, дунё Доналд Трампнинг баланд овоздаги баёнотларини муҳокама қилаётган бир вақтда, Россия жимгина дипломатик қадам билан Японияни ҳайратда қолдирди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ислоҳот доирасида Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларига кўпроқ вакиллик берилиши зарур.

Шу билан бирга, Лавров Россиянинг Бразилия ва Ҳиндистонни Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо сифатида киритиш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу эса Япония учун жиддий тўсиқ бўлиб чиқди, чунки Токио ҳам доимий аъзоликка интилиб келмоқда.

Нашр таъкидлашича, Лавровнинг таклифи дипломатик жиҳатдан ўта конструктив бўлиб, Япониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига кириш орзусини амалга ошмас орзуга айлантириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавровнинг БМТдаги таклифи Японияни ҳайратда қолдирди