Самарқандда боғчада болаларга сифатсиз овқат берилди

1 дақиқа ўқиш311
Самарқандда боғчада болаларга сифатсиз овқат берилди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида болаларга сифатсиз ва айниган озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилгани, шунингдек, овқатларнинг гигиена ва сақлаш талабларига амал қилинмагани ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаатда, шунингдек, ушбу боғчада 50 дан ортиқ бола бир хил касаллик билан оғригани маълум қилинган.

Мазкур ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносбат билдириб, вилоят Санитария ва эпидемиология жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари билан биргаликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилди. Ушбу текширув давомида 1-сонли Мактабгача таълим ташкилотида ишлайдиган ошпазлар овқат тайёрлашдаги технологияларга риоя этмагани ва эътиборсизликлари сабабли кечки овқатга тайёрланган ширин кулчаларнинг куйдириб пиширилгани аниқланди. Бу ҳолат бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатган “Proof food” МЧЖ корхонаси раҳбариятига огоҳлантириш берилди.

Текширувлар натижасида аутсорсинг томонидан сифатсиз гўшт маҳсулотлари етказиб берилгани ҳақидаги хабарлар ўз исботини топмади. Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси ва Санэпидқўмита туман бирлашмаси эпидемиологлари маълумот беришича, 30 сентябрьдан бугунга қадар боғча ёшдаги болаларнинг овқатдан заҳарланиши ҳақида мурожаатлар қабул қилинмаган. Шунингдек, 50 дан ортиқ болаларнинг бир хил касаллик билан оғригани ҳақидаги хабар ҳам рад этилди.

Бу ҳолат жамоат саломатлигига жиддий хавф солмасдан, оилавий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ҳал қилинди. Мазкур воқеа болаларнинг овқатланиш муҳитига бўлган диққатни янада оширишга сабаб бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?