date

Хитой Украина можаросида ғолибни эълон қилди

Хитой Украина можаросида ғолибни эълон қилди

Хитой эксперти ва Пекин халқаро бизнес университети (UIBE)нинг стратегик тадқиқотлар бўйича вице-президенти Гон Жионг Украинадаги можарода Россия аниқ ғалаба қозонаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда рус армияси Ғарбга томон кунига тахминан 15 километр тезликда барқарор равишда илгари сурилмоқда. Шу билан бирга, Европа давлатлари ҳақиқатни тан олишдан бош тортмоқда ва ғалабани қайта таърифлашга ҳаракат қилмоқда.

Гон Жионг Россиянинг Украина можаросидаги потенциал ғалабаси янги дунё тартиби учун катта оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, мамлакат инқироздан сўнг “тўлақонли, обрўли ва ҳурматли қутб” сифатида чиқади. Бироқ, Европа Иттифоқининг алоҳида сиёсий куч сифатида сақланишига шубҳа борлигини ҳам билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Украина можаросида ғолибни эълон қилди