16:38 / 05.07.2023
142

Япониялик олимлар стоматология ривожига катта ҳисса қўшадиган ихтирони тақдим этди

Фото: Lifehacker

Япониялик тадқиқотчилар гуруҳи одамларга янги тишларни ўстирадиган дорини яратиш борасида муваффақиятга эришди. Препаратнинг клиник синовлари 2024 йилнинг июль ойида бошланиши керак. Бу ҳақда Маиничи Шимбун нашрига таянган ҳолда хабар қилди Lifehacker нашри.

Янги тишларни ўстириш ғояси ҳар бир тиш шифокорининг орзусидир. Мен аспирантурада ўқиётганимда бу борада ишлаганман. Буни амалга оширишимга ишончим комил эди.

Катсу Такаҳаши

Осака шаҳридаги Китано тиббиёт тадқиқот институти касалхонасида стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги бўлими бош тадқиқотчиси ва раҳбари.

Дори туғма омиллар (анодонтия) туфайли тиш илдизлари тўлиқ бўлмаган одамлар учун мўлжалланган. Бу аҳолининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади.

Япон олимлари ўз тадқиқотида ўзига хос генни аниқладилар, унинг йўқлиги сичқонларда тишлар сонининг кўпайишига олиб келди. Ва USAG-1 деб номланган ушбу ген томонидан синтез қилинган протеин тишларнинг ўсишини чеклайди.

Катсу Такаҳашининг тадқиқот гуруҳи оқсил функциясини блокировка қилишга қодир нейтраллаштирувчи антитана ишлаб чиқди. 2018 йилда ўтказилган тажрибада тишлари туғма кам бўлган сичқонларга янги тишларнинг чиқишига сабаб бўлган дори берилди.

янги тишларни ўстирадиган дори
Дори таъсирида сичқончада ўсган янги тиш.
Фото: Катсу Такаҳаши, Тиббий тадқиқот институти Китано касалхонаси

 

Тадқиқотчилар препаратни сут эмизувчи ҳайвонга қўллашганда дори унда қўшимча еттинчи олд тишни ўстирди. Дори таъсирида янги тиш мавжуд тишларлар орасида ўсиб, улар билан бир хил шаклга эга бўлганлиги сабабли олимлар препарат учинчи авлод тишларининг шаклланишига олиб келади, деган хулосага келишди.

Ҳозирда препаратни инсон қабул қилиши учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Унинг организмга зарарли таъсири йўқлиги тасдиқланиши биланоқ, анодонтия билан оғриган 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни даволашга йўналтирилади.
янги тишларни ўстирадиган дори
Сут эмизувчи ҳайвон тишлари (суратда марказдаги янги еттинчи тишни кўриш мумкин). 
Фото: Катсу Такаҳаши, Тиббий тадқиқот институти Китано касалхонаси

 

Тадқиқот муваффақиятли якунланса, дори стоматологиянинг бутун соҳасида туиб бурилиш ясайди. Кариеснинг жиддий формаси ёки эрозия туфайли тишларини даволай олмайдиган одамлар ўзларининг янги тишларини — кетма-кет учинчи (сут ва илдизли тишлардан кейин) тишларни ўстириш орқали протезлардан воз кечиш имкониятига эга бўладилар.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик олимлар стоматология ривожига катта ҳисса қўшадиган ихтирони тақдим этди
ePN