date

Ленинград вилоятида 400 миллион йиллик дарахт топилди

Ленинград вилоятида 400 миллион йиллик дарахт топилди

Ленинград вилоятида Санкт-Петербург давлат университети (СПбДУ) палеонтологлари девон даврига тегишли, тахминан 385 миллион йиллик дарахт танасини топишди, деб хабар берди ТАСС.

СПбДУ минтақавий геология кафедраси ассистентининг таъкидлашича, бу топилма эҳтимол Рус платформасида учраган энг қадимий намуна бўлиб, унда илк бор шунчалик ривожланган илдиз тизими асосий тана билан бевосита боғлиқ ҳолда қайд этилган.

Унинг қўшимча қилишича, топилма прототакситларни ўрганишда катта аҳамиятга эга, чунки бу турдаги ўсимликларнинг табиати 150 йилдан бери олимлар орасида баҳс мавзуси бўлиб келмоқда.

Дарахт танаси Лужск туманидаги Шалово-Перечицкий қум конларида топилган. Қазишмалар 27 октябрдан бери давом этган бўлиб, дастлаб олимлар бошқа бир топилма деб ўйлашган, аммо иш жараёнида кенг илдиз тизими намоён бўлган.

Мутахассислар айтишича, топилмани батафсил ўрганиш:

— унинг таксономик мансублигини аниқлашга,

— ердаги илк ўсимликлар географияси ва ёшини чуқурроқ тушунишга,

— уларнинг қуруқликка мослашув механизмларини ўрганишга,

— ҳамда илк тупроқ қатламлари шаклланишидаги ролини очиб беришга ёрдам беради.

Тадқиқотлар якунланганидан кейин 385 миллион йиллик дарахт танаси Санкт-Петербург давлат университетининг Палеонтология музейига жойлаштирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ленинград вилоятида 400 миллион йиллик дарахт топилди