
Франсиялик ярим ҳимоячи Адриен Рабио 16-октябр куни жароҳат олган эди. Орадан бир ой ўтиб, у жорий ҳафта охирида, "Милан" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда майдонга қайтиши кутилмоқда.
Аммо, унинг асосий таркибда тушиши эҳтимолдан йироқ. Кутилишича, Рабионинг ўйинга қайтиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Шу билан бирга, "Милан"нинг жароҳат олган бошқа ўйинчилари - Фикайо Томори ва Сантьяго Хименес ҳам "Интер"га қарши ўйинга етиб келиши мумкин, лекин бу борада ҳали аниқ маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, "Интер" ва "Милан" ўртасидаги баҳс 23-ноябр куни бўлиб ўтади.
Айни пайтда Кристиан Киву бошчилигидаги "Интер" турнир жадвалида биринчи ўринда, "россонери" эса учинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.