
“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес “Барселона” ўйинларини кузатишда давом этаётганини маълум қилди. Уругвайлик футболчи 2014 йилдан 2020 йилгача Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган эди.
2024 йил бошида Суарес “Интер Майами”га ўтди ва бу ерда собиқ жамоадошлари Лионель Месси, Серхио Бускетс ва Жорди Альба билан бирлашди. Улар билан бирга “Барселона”да муваффақиятли фаолият олиб борган эди.
“Мен ҳар доим “Барселона”нинг ўйинларини томоша қиламан, фарзандларим ҳам уларнинг ўйинини ўтказиб юбормайди”, – деди 38 ёшли футболчи испаниялик журналистларга берган интервьюсида.
Луис Суарес “Барселона” таркибида жами 283 ўйинда майдонга тушиб, 195 та гол урган ва 113 та голга ассистентлик қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.