118
Жанубий Корея ва Хитой бола тарбиясига сарфланадиган харажатлар кўплиги бўйича етакчига айланди
Фото: EPA
Хитойнинг YuWa демографик тадқиқот институти қайси мамлакатларда болани тарбиялаш энг қимматга тушиши бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.
Тадқиқот муаллифлари турли мамлакатлардаги ота-оналарнинг фарзанд туғилишидан унинг 18 ёшга тўлгунига қадар сарфлаган ўртача харажатларини ҳисоблаб чиққан ва бу миқдорларни мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ билан таққослаган.
Жанубий Корея ўрганилган 14 давлат орасида биринчи ўринни эгаллади: у ерда 18 йил давомида болани тарбиялаш харажати аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотдан 7,8 баравар юқори — тахминан 258 минг АҚШ доллари.
Харажатлар Хитой ва Италияда ҳам юқори – аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотдан 6,3 баробар. Кейинги ўринларни Буюк Британия (5,3 баробар), АҚШ (4,1 марта), Германия (3,6 марта), Швеция (2,9 марта) ва Австралия (2,1 марта) эгаллаган.
Тадқиқотда бошқа омиллар ҳам ўрганилди, масалан, туғиш ва бола тарбиясининг аёллар ва эркаклар иш ҳақига таъсири.
«Хитойдаги ҳозирги ижтимоий муҳит бола туғаётган аёллар учун унчалик қулай бўлмагани сабабли, аёллар учун вақт ва имкониятни йўқотиш даражаси жуда катта. Фарзанд кўриш ва туғиш харажатларининг юқорилиги, шунингдек, бу ердаги аёлларнинг оила ва ишни бирлаштиришда қийналаётгани каби омиллар туфайли Хитойда фарзанд кўришга ўртача тайёргарлик дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда